«ЛАБИ ЗАХ» МАСЖИДИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

Sdílet
Vložit
  • čas přidán 21. 04. 2024
  • Бугун юртимиздаги ҳар бир масжид обод ва файзли масканга айланиб боряпти. Бу маърифат масканларида мўмин-мусулмонлар барча шароитлардан тўлиқ фойдаланиб, эмин-эркин ибодатларни адо этишмоқда.
    Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Учтепа туманидаги «Лаби зах» жоме масжидининг янги биноси қурилишига илк ғиштни қўйиб бердилар.
    Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, туман имоми, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар, масжид маъмурияти иштирок этди.
    Тадбир сўнгида масжид тез ва қисқа фурсатда қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилишини Аллоҳ таолодан сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Komentáře • 3