КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ БАРПО ЭТАЙЛИК

Sdílet
Vložit
  • čas přidán 6. 04. 2024
  • #Яшил_макон
    КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ БАРПО ЭТАЙЛИК
    Муқаддас динимизда экин экиш, ерга уруғ қадаш, кўчат ўтқазиш савобли амаллардан ҳисобланиб, атроф-муҳитни обод қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Экилган кўчат ва ўсимликлар доимо Аллоҳ таолога тасбеҳ айтади, мевалари паррандаю даррандаларга, қушлару инсонларга манфаат етказади, соясидан кўпчилик баҳраманд бўлади.
    Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган кўплаб хайрли ишлар ўз натижасини бермоқда.
    Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, бош имом-хатиб ўринбосари Эргашали домла Рустамов, Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари бошчилигида тумандаги масжидлар имом-хатиблари “Дўмбиробод” жоме масжидида йиғилишиб, ҳудудга манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазишди.
    Атроф-муҳитни озода сақлаш, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши олдини олишда дов-дарахтлар фильтр вазифасини ўтайди. Шу боис днимиз мазкур хайрли ишга тарғиб қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси мусулмон экин экса, ундан ейилса, унга садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам унинг учун садақадир. Йиртқичлар егани ҳам унинг учун садақадир. Қушлар егани ҳам унинг учун садақадир. Ўша экиндан бирортаси манфаат олса, унинг учун садақа бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
    Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса: “Агар қиёмат бўлиб қолса ва биронтангизнинг қўлида хурмо дарахти бўлса, уни экиб қўйсин”, дейилган (Имом Аҳмад ривояти).
    Кўчат экиш инсонга нафақат тириклигида, балки вафотидан сўнг ҳам манфаат етказиб туради, яъни қиёмат кунигача садақаи жория сифатида банда фойдасига хизмат қилади.
    Илоҳим, бугун экилган ниҳоллар униб-ўсиб, улкан ва муаззам дарахтга айланиб, барчага манфаати тегишини, шу билан бирга, садақаи жория сифатида уларни экканларга савоблар етиб туришини насиб этсин.
    Бошланган бу хайрли иш пойтахтимизнинг барча туманларида давом этади. Ҳар жума Абдуқаҳҳор домла Юнусов пойтахтимиз туманларидаги бирор масжидга ташриф буюриб, туман имомлари билан биргаликда кўчатлар ўтқазиб, жума намозини ҳам ўқиб берадилар, иншоаллоҳ.
    Тошкент шаҳар вакиллиги
    Матбуот хизмати

Komentáře • 2

  • @user-cq2xc3xt6n
    @user-cq2xc3xt6n Před 2 měsíci +1

    Сизи севаман абдукаххор домла юнусов ❤❤

  • @user-je7vl9gs6e
    @user-je7vl9gs6e Před 2 měsíci

    ХАРТИГУР ЯНА НАМОЗ, УМРА ,РИВОЯТЛАР ВА ЧУПЧАКЛАР АЙТАДИМИ ДЕВДИК . ШАХАР АТРОФИГА ХАМ ОДАМЛАРНИ ОБОРИБ ЭКАЙЛИК ,СУГАРИШ ТИЗИМИ БИЛАН ТАМИНЛАБ. АХИР СОЛАТ ШУ КУ КАЧОНГАЧА ЭРТАК АЙТИБ ЮРАМИЗ... ОДАМЛАРГА МАНФАТ КЕЛТИРАДИГАН ИШ КИЛИШ СОЛАТ.....