Холид ибн Валид (р.а.) - Аллоҳнинг Қиличи | Xolid ibn Valid (r.a.) - Allohning Qilichi

Sdílet
Vložit
  • čas přidán 27. 08. 2021
  • #холид_инб_валиб #xolid_ibn_valid
    Араблар ва Рум ўртасида Ярмук ғазоти бўлганида Рум лашкарининг орасидан Жаража исмли арман қўмондон ўн икки минг аскарлик сафнинг олдига чиқди. Икки лашкарнинг ўртасида туриб бақирди:
    - Менинг олдимга Холид чиқсин!
    Холид ибн Валид разияллоҳу анҳу чиқди. Икки лакарбоши аскарлардан алоҳида турдилар. Жаража сўз бошлади:
    - Эй Холид! Менга фақат тўғри сўзла! Ёлғон гапирма! Чунки ҳур инсон ёлғон гапирмайди. Мени алдама! Чунки олийжаноб инсонлар вакилларни алдамайди. Аллоҳ сизларнинг пайғамбарларингизга осмондан қилич тушириб, уни сенга берганми? Ва ўша қилич туфайли ҳеч ким сенга ғолиб кела олмай фақат мағлуб бўладими?
    - Йўқ! - деди Холид разияллоҳу анҳу.
    - Унда нега “Сайфуллоҳ” (Аллоҳнинг қиличи) номини олгансан?
    - Аллоҳ таоло бизларга пайғамбарини юборди. Мен у зотни ёлғонга тутган ва у зотга қарши жанг қилганлардан бўлдим. Кейин Аллоҳ мени ҳидоят қилди, мен у зотга эргашдим. Жаноб саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Сен Аллоҳ мушрикларга мусаллат қилган қиличлардан бир қиличсан” - деб менга нусрат сўраб дуо қилдилар.
    - Сизларга ижобат қилган ва сизларга қўшилганларнинг мақоми қандай бўлади?
    - Бизлар билан бир мақомда бўлади, - жавоб берди Холид разияллоҳу анҳу.
    - Унга ҳам сизлар каби ажр ва улуш бўладими? - сўради яна Жаража.
    - Ҳа. Ҳатто афзалроқ ҳам. Чунки бизлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик пайтларида, бизларга ғайбнинг хабарларини бериб турганларида, у зотдан ажойибот ва мўъжизаларни кўриб туриб эргашдик. Биз кўрганларимизни кўрган, эшитганларимизни эшитганларга мусулмон бўлиш шарт бўлади. Сизлар эса бизга ўхшаб кўрмадиларингиз ва эшитмадиларингиз. Кимки холис ният ила динимизга кирса ва тасдиқласа, бизлардан ҳам афзал бўлади! - деди Холид ибн Валид.
    Шундан сўнг Жаража қалқонини олди ва Холид ибн Валид томон яқинлашди.
    - Менга Исломга киришни ўргат!
    Холид разияллоҳу анҳу уни чодрасига етаклаб борди. Мешдан сув қуйиб турди. Жаража мусулмон бўлиб, ғусл қилиб икки ракат намоз ўқиди. Кейин Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу билан бирга кун оғгандан оқшомга яқин бўлгунча жанг қилди. Шундан сўнг шаҳид бўлди.
    Шайх Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг “Қабасотун мин ҳаётир-Расул” китобидан Шаҳобиддин Парпиев таржимаси.

Komentáře • 4

  • @dilshodbekhoshimov2075
    @dilshodbekhoshimov2075 Před 10 měsíci

    Alloh buyuk mehrubon rahimli 😊🕋

  • @dostonsz7404
    @dostonsz7404 Před rokem +1

    Alloh ulardan rozi bo’lsin

  • @user-ei5kn1hk7j
    @user-ei5kn1hk7j Před 2 lety +2

    🤲🤲🤲

  • @norqobilovasaydiniso3172
    @norqobilovasaydiniso3172 Před 2 lety +4

    Ассалому алайкум домлани марузаси булса одам тинч мияни дам олдириб эшитардик амо шовкини калакит киларкан хозирги кунда купларни асаби чарчаган. Тугрими уртоглар?