O'zbek adabiyotshunosiligi darg'alaridan biri-professor Usmon Qosimov haqida film.

Sdílet
Vložit
  • čas přidán 30. 03. 2024
  • “Ҳаёт ва ижод лавҳалари” деб номланган ушбу видеофильм, мўтабар ёшдаги илм-у маърифатда, ғайрат -шижоатда, таълим-тарбия соҳасида ҳали ҳамон ёшларга ўрнак кўрсатиб келаётган етук олим . Жиззах давлат педагогика университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори.филология фанлари доктори Усмонжон Қосимов ҳаёти ва ижодига бағишланади.
    Усмонжон Қосимов Тошкент вилояти Ховос (ҳозирги Жиззах вилояти Янгиобод ) туманида қарашли Искандар қишлоғида туғилган.6 ёшлигида мактабга борган.Халқ достонларини шаррос ўқиган ёш шогирдининг зеҳнидан қувонган муаллимлари Турғунбой Анорбоев .Тўрақул Остонақуловлар ҳали кўрасизлар Қосим бобонинг кичкина ўғли аспирантурада ўқийди дейишган экан.
    Усмонжон Қосимов 1966- йилда Наманган давлат педагогика институтига ўқишга кириб уни 1970 -йили имтиёзли диплом билан тугатганидан кейин Сирдарё давлат педагогика институтида ўқитувчи сифатида ишлай бошлади.1974-1977 йилларда эса дунёда ўз нуфузига эга Москва давлат университети аспирантурасида таҳсил олди. 1978 йил аспирантурани муваффақиятли якунлаб Москва шаҳрида Абдулла Қаҳҳорнинг “адабий танқидий мероси ва баъдий маҳорат масалалари “мавзусида номзодлик диссетациясини ёқлади.
    1978-йилдан бошлаб Жиззах давлат педагогика институтида(ҳозирги университетда)катта ўқитувчи, кафедра мудири, факултет декани, илмий ишлар проректори лавозимларида ишлади. 1990 йилда доцент, 1995 йили эса.”Халқ маорифи аълочиси” унвонига сазовор бўлган эди.
    У.Қосимов 2020 йили Тошкент давлат адабиёт университетида “Адабий-эстетик тафаккур ривожи.А.Навоий А.Қаҳҳор Т.Мурод ижоди мисолида”деб аталган мавзу бўйича докторлик диссертациясини ёқлади

Komentáře • 7

  • @Murodulla814
    @Murodulla814 Před 3 měsíci +5

    Ustoz haqida juda ham zoʻr koʻrsatuv boʻlibdi

  • @yaxshiboyevshohjahon
    @yaxshiboyevshohjahon Před 3 měsíci +4

    Bunday ilm ahllari haqida ko'p ko'rsatuv qilishimiz kerak!Tashkilotchilarga rahmat!

  • @gulzodaqoshaqova
    @gulzodaqoshaqova Před 3 měsíci +1

    Устоз Усмонжон Косимов фаолияти хакида жуда яхши иш булибди.Бундай устоз йуллари хаммамизга ибрат булгусидир.

  • @ubaydullayevdostonjon8746
    @ubaydullayevdostonjon8746 Před 3 měsíci +1

    Ustozni hayot va ijod lavhalari juda zo'r yoritilipti. Sizga ham katta rahmat Suvon aka

  • @sanjarturgunov8808
    @sanjarturgunov8808 Před 28 dny

    Устоз ,ажойиб инсон Усмонжон Косимов кулида тахсил олганман ,омон булсинлар,хозир Сирдарёда яшайман,Фотима(Силлиева)

  • @user-ur2eo3jc6s
    @user-ur2eo3jc6s Před měsícem

    Ustozim martabangiz ulugʻ bolsin 🎉

  • @sanjarturgunov8808
    @sanjarturgunov8808 Před 28 dny

    Ажойиб инсон,доим согбулсинлар