Шавкат Мирзиёев жуда муҳим муаммо бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди
Vložit
- čas přidán 28. 11. 2023
- Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Мамлакатимиздаги сув ресурсларининг 20 фоизи ўзимизда, катта қисми қўшни давлатларда шаклланади. Иқлим ўзгариши оқибатида сув манбалари йил сайин камайиб бормоқда. Трансчегаравий дарёларни бошқариш бўйича вазият ҳам жиддий. Буларнинг таъсирида 2030 йилга бориб юртимиздаги сув танқислиги 15 миллиард куб метрга етиши прогноз қилинаяпти.
Лекин шу ҳолатда ҳам сувдан самарасиз фойдаланилаяпти. Мамлакатимиздаги жами сув ресурсининг 90 фоизи қишлоқ хўжалигида сарфланаяпти. Масалан, юртимизда бир гектар пахта майдонини суғориш учун йилига 10-11 минг кубметр сув сарфлангани ҳолда, иқлими ва ери бизникига ўхшаш мамлакатларда бундан 2-3 баравар кам сув ишлатилаяпти. У ҳам бўлса, сувни тўғри бошқариш, исроф қилмаслик ҳисобига.
Сув хўжалигига ҳар йили ўртача 1 миллиард доллар маблағ йўналтирилмоқда. Бу соҳа бюджетдан маблағ олиш бўйича таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигидан кейин 4-ўринда туради. Аммо тизимда ҳисоб-китоб тўғри йўлга қўйилмагани, сув ресурсларини бошқаришда эскича ёндашувлар сақланиб қолгани учун самара кам.
Йиғилишда бу соҳадаги муаммолар, янги ташаббус ва вазифалар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади.
Бунда биринчи муҳим вазифа - канал ва ариқларни бетонлаш. Ҳисоб-китобларга кўра, бетонланмаган ирригация тармоқларида йилига ўртача 14 миллиард куб метр ёки 36 фоиз сув ҳеч қандай иқтисодий самарасиз исроф бўлаяпти. Энг кўп сув йўқотишлари Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Навоий, Хоразм ва Бухоро вилоятларига тўғри келади. Каналларнинг охирида жойлашган 175 минг гектар экин майдонида сув таъминоти жуда оғир.
Умуман, сув йўқотишлари оқибатида иқтисодиётимизда йилига 5 миллиард доллар даромад бой берилаяпти.
Шу боис сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинди. Келгуси йилда 1 минг 500 километр, яъни бу йилгига нисбатан 4 баробар кўп йирик каналларни бетонлаш вазифаси белгиланди. 2025 йилдан бошлаб камида 2 минг километрдан каналларни бетонлашга ўтилади.
Бунинг учун ноябрь-март ойлари энг қулай вақт экани, лойиҳаси тайёр каналларда қурилишни ҳозирдан бошлаш кераклиги қайд этилди. Вилоят ва туман ҳокимларига бир йил ичида 3 минг 500 километр ички тармоқларни бетон қопламага ўтказиш топширилди. Бундан манфаатдор кластер ва фермерларга махсус техника ва қурилиш материалларидан ёрдамлашиб, харажатларни 2 карра камайтириш мумкинлиги айтилди.
Иккинчи муҳим вазифа - сув тежовчи технологияларни жорий қилиш.
Мамлакатимизда 4,3 миллион гектар суғориладиган ер бўлиб, шундан 30 фоизига сув тежовчи технологиялар жорий қилинган. Бундай кластер ва фермер хўжаликларида сув 30-40 фоизга, ўғит ва ёқилғи 25-30 фоизга тежалиши билан бирга ҳосилдорлик ошган.
Аллох мехрибон худо хохласа насиб сувни бергувчи Аллох
😂😂😂 qotoni eban qanqa alloh suvni beradi dalbayob
"Мухтарам" "Юртбошимиз" Одамлар лаганбардорлик килманглар
☝️БИЗ ЁШЛИКДА АРИКДАН СУВ ИЧАРДИК ХОЗИР МОЛГА БЕРИШДАН КОРКАМИЗ🤔
Яқинда Узбекистон чулга айланади. Афғонистон дехқончиликда ӯтиб кетади. Афғонистон тенгдир Афғонистонга 😅
Ассалаумалайкум хурматли Президентим! Келажак авлод учин хозирдан Россия,Козохистон билан келишиб олиб сибирь сувларини бизлар томонга юллантирадиган канал козиш вакти келди деб уйлайман.Йилда бахор ойларида сув тошкинидан Россия бюджети катда зарар куриябти. одамларнинг уйлари,ерлари,моллари сув тошкини оккизиб кетиябти. Шуни урнига келишиб олсак Россия ,Козохистон халкига ва бизни жона-жон Узбекистон халкимизга,ва келажак авлодимизга янаям фаравон яшаш учин каттада-катта савоб иш килган булардингиз.❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
мпжбурлаб хаммага сотишган кутагам биттасиям ишлатилганйук... бу видиохам паказуха шуларам лдамастан тугрисини айтса барака кайтиб келармиди Узбга...ёлгонсилар афиристлар жуда купайиб кетган...Хор буламиз бу кетишда...Чин кунгилдан Аллохдан сурайлик яхши болишини, шундай паказухалар болмаса унгланиб кетармиди...
😢СУВ УЧУН КАНЧА ЕРИМИЗНИ БЕРДИК СУВ КАДРИГА ЕТМАСАК КОР БУЛАМИЗ😢
☝️СУВГА АХЛАТ ТАШЛАГАННИ КАМАШ КЕРАК🤔
Узбекистонда умуман пахтадан воз кечиш керак .ушанда сув хаммага етади.
Энг катта ўғирлик Сирдарё вилоятида. Кейинги5-6 йилда келиб кетган вилоят хокимларнинг барчаси ер сотиш, сув сотиш орқали соққа қилишди ва қилишмоқда. Ўгирл к айниқса Боёвут, Сайзунобод ва Ховос туманларида авжида. Ноқонуний шоли плантациялари, балиқчилик кўллари ташкил этилиб, миллиардлаб фойда кўришмоқда. Сув ўзани озиридаги туман ахолиси томорқаси, қишлоқ хўжалиги, экология барбод бўлди. Биз кейинги 3-4 йилла гурух бўлиб, аниқ фактлар асосида Президентга 7 марта расмий мурожаат йўлладик. Фойдаси бўлмади...
Исроил чўлни боғу бўстон қилиб юборди. Бизда давлат ажратган пулларни уч тўртта шаввоз еб ичиб юборди. Ҳозир президент фармонлари ва топшириқлар бажарилмай қолиб кетаверади. Одамлар,амалдорлар нафсни тиймас экан ўзгариш бўлмайди. Неча йиллардан буён гапирилади,аммо натижа йўқ
Маданият бу давлатнинг рухи ва катта кучи , маданият канчалик кучлик болса шунчалик тез оёка туради давлат .
Бечора фермерлар 😢😢😢
Хамма калтак шуларни бошида синади
Умуман бетон килмаслик керак ундан кура махсус пленкалар бор ушалар анча арзон бетонга нисбатан шахсий фикр.
☝️АХОЛИ ХАММОМЛАРНИ ХАМ АРИККА ОКИЗАДИ ШУНГА ХАМ ЧОРА КУРИЛСИН.😢
☝️ОДАМЛАР АРИК СУВИНИ ЖУДА ХОРЛАШЯПТИ🤔
Рахмат Аллох рауаж берсин.
☝️100% КАСАЛЛИК АРИК СУВИНИ ИФЛОСЛАНИШИДАН🤔
ALOXNIG O'ZI QO'LASSIN
Сувни тежаш табиатни мухофаза килиш буйича тартибни кучайтириш керак
👏👏👏👏👏👏👏👏карсак офарин
Гап йук зур ухшатиш булган.
Хурматли президентим, каттикрок ушланг, шу олтинга тенг курсатмаларингиз амалда бажарилиши керак, илтимос бажарилиш назорати кучайтирилмаса улар ишламайди, сув тежашни хар бир фукаро устивор йуналиш ила кабул килсинлар.
АЛЛОХДИ БЕ ХИСОБ БЕ БАХО СУВИ БУГУНГА КЕЛБ ПУЛИГ БОЛАДИ КИСКА ВА ЛУНДАСИ ШУ ГАПНИ АЙЛАНТРМАЙ ИНДАЛЛОСНИ АЙТИЙЛАР
Яхши таклифлар берилган
👏🏼👏🏻👏
Надо на срочном порядке забетонировать все внутренные каналы, и даже арыкы... чтобь это дало результат как пологали. Надо жестко контролировать эти процесси. А над арыками можно вставить солнечные панели, чтобы с экономить землю! и парниковий эффект от каналов
Халқниг томорқага ишлатадиган нососига тақиқлайди плани бажаради
Сувни тежаб ишлатиш керак
Юртбошиииимииииз
Бир нарсага хайронман дунеда Кизик иш сув танкислиги деган сари канча давлатларни сув босиб кетяпти куряпсиларми.
Туркманистонни контрол килиш керак асосан Амударё суви Туркманлар олиб турибди,шунинг учун Хоразм ва Каракалпокстонга сув етиб келиши камалиб боряпди.
Ок
Кузбуйямачилик хаммаси
Оролг денгизни Узбекистан 🇺🇿 республкаси кастдан куртди,
Асос, пахта.
Бутун У́збекистон бу́йлаб Томчилаб сугоришни тезрок йу́лга ку́йиш керак.
Иктисодиётни ривожлантиришда кишлок хужалигига таяниш керак эмас. Бошка сохаларни хам ривожига асос яратиш керак. Угри каламушларни калласини олиш керак ким булишидан катий назар. Угри каламушлар корупсия кариндош уругчилик булар экан! Хеч бир сохада ривожланиш булмайди. Яшасин экстра пахтакорлар ва елкаси йуклар.
Пахта куйишни тухтатинглар , булди Энди
Салом ватандошлар ман 3йил туркияда ишладим уч ака ука оддий чикиндидан бойиб кетган экан хамма чикиндини кайта ишлаб чикаришар экан 20киши доимий иш бн тайинланган
Хурматли президентим сиздан илтимос Бухоро аеллари номидан Коракулдаги Лукойлда ишлаетган барча аелларни ишдан йукотинг, Узбекистондаги энг катта фохишахона уша ерда спидни учоги минглаб ногиронларни дунега келтириб ,минглаб аеллар эри уша ерда фахш килиб юрибди, мингаб болалар етим булиб, оилалар ажрашиб кетаяпти ,аевсиз киринг уларни, кунига 20 та 30 та эркак билан булиб бошка аелларниям касаллантириб юрибди фохишалар, ушалар килган ишни ишсиз россияд улиб кетаетган йигитлар хам килиб биларди ,илтимос Узбекистонни келажаги учун бу ишни бугундан бошланг, энг катта савобли иш бу
Сув бутун бошли минтақадага муммога айланиши мумкин
Айланиб булди, аллакачон. Кудуклар куруб колди
Келажакни ҳам ўйлашимиз керак
ЯАХШИ.БУЛДИ.ГАЙРАД.КИЛИГ. 2:16
Барча 40ешдан катта порахур вазирлар,хокимларни ишдан бушатиш керак.100%коррупция.Хаммаси Кариндош уруглари номига фирма очиб миллонлаб доллор пулларни уша фирмаларга утказиб беришади Тендерларда хам коррупция,оддий бирор фукора йук.Хамма ек монополия Бир монополистни 50-60тадан заводи бор.Налогни хаммаси камайтириб курсатишади
Сув хужалиги вазири Андижон вилочти Булокбоши туман Ширмонбулок МФЙ Олтин бошок кучачида 130метр чукурликдан ичимлик суви казиб чикарилди.Башя урнатилди ,лекин ханузгача тармокка Нима учундир уланмаяпти .Туман хокимлиги маьсуллари умуман бефарк.Нима учунсалкам 2 миллиард сум сарфланган мажмуа халкка берилмаяпти .Нима учун призидентимиз айтганларини туман хокимлари бажармаяпти.Оддий халк качонгача кийналади.Хурматли ДХХ ходимлар укийлари текширилар.Йил тугаши Билан ишлар епилиб кетаверадими.Нимага текширмайсизлар,еки Сизлар хам Уша порахурларга шерикмисизларКачон Аллохдан куркади бу хорамхурлар.
Хаммасидан утиб утиб шу жойга келдинг Яна утиб утиб каергача бормокчисан
Bizani tumanda "NUKUS" hamda "TO'QSON" kanali utgan. Beton qilingan, lekin ikki tarafini loy qoplap tashagan. Hech bir inson yoki mutasaddi tashkot shu paytgacha etibor qilmagan. Shu kanal tozalashga muhtoj. Butun tumanni suv bn taminlovchi uzel hisoblanadi
Бу шахсларни айтаётган гапларини хакикатдан хам 50 фоизи рост булса юртимизни иктисоди ва ривожланиш обу хаёт саналган сувни тежаш сезилган буларди Ислохот молия Лойхалар жужа куп аммо охиригача назорат йук угрилик ,умариш карупсион тизимни ривожланишига олиб келади
Бу оламшумул муаммо канийди Бир селектор йигилиши Билан хал булганида Эди
Узбекистон осмонда учар эдику
Пахтадан воз кечиш керак масала хал пата деган бало халкни бошига бало болди пахта сув ичади оддий халкни дехкончиликларига йок
Сув коловди осилмаганларинг сувга ноконуни улангандарга 5 камок жазоси, ёки 91000000жарима👏коил, авгонга нима учун канал казилди
Булар маддохлар 10 йилдан кигин хам ишлар килинмаган булади хаммаси куз буямачилик нега узлами шу пайитгача таклиф киритмаган качонки буйрук булса килишадими
Бир миллион икки юз минг гектарга ССТ ўрнатилгани бу статистика бўйича маълумот,лекин қанчаси ҳақиқатдан ишлаётгани статистикаси йўқ,лекин яхшигина фарқ бўлса керак.Сабаби ССТ лардан фойдаланаётган фермерлар сув таъминоти бўйича айрим ирригация тизими,ижроия ҳокимияти рахбарларининг бу соҳани долзарб эканлигини тушунмаслиги,беэътиборлиги сабабли кўпчилик фермерлар СТТ ларга қизиқиши кам,лекин уддалаб натижасини кўриб фойдаланаётганлари ҳам кўп.Бу технология анъанавий суғоришдан агротехникасидан анча фарқ қиладики муаммо шу ердан бошланади, чунки ирригация тизими, ижроия ҳокимияти мутасаддилари бу усулда суғоришга худди анъанавий суғориш усули каби ёндашиб СТТлар сув таъминотини ўзи вақтида таъминлашга беэътибор лиги сабабли бу фермерлар кўпроқ муаммолар гирдобида қолади.Бунинг ечими жуда оддий, лекин мутасадди ташкилотлар маъсулиятсизлиги сабабли ишлар ўлда- жўлда.Ечими: бир канал(ариқ) -бир тизим, яъни бир канал (ариқ)дан сув олувчи фермерлар ҳаммасини СТТ лар тизимига ўтказиш ва қаттиқ қонуний назорат.Бу фермер сифатида шу технологиялардан фойдаланиш мобайнида тажрибамдан келиб чиқиб қилган хулосаларим.Лекин ҳақиқатдан зўр, ҳозирги сув танқислиги шароитига ўта мос технология.
Negativlar gazini bosinglar szlarni qolilardan keladigan eng kotta ish negativlar yozish
Хурматли президент хокимлар ва амалдорлар ажратилган пулди угирлаш билан шугиланмокда буларга жазони жуда каттик килиш кэрак
Айтилган маблағлар жойига етиб борса аллақачон Коммунизм бўлар эди
Порони авжига чикибдида Дхх га Бэр нозорптнт болмасам Порохор довлат харитини улдиради бу шоколлар нодон хокимлар купи Приздэнт буйругини шарманда иш хажми тэндэр поро авжига чикади прокрор хокимлар тили Бир яширинча ери бор ер сотади аттанг мамлакатимни хоромилар хором килмакда штаб бошлигини Дхх дан куйиш керак
шуни И. Каримова Кириши карак эди
Шунчалик долзарб муаммо экан нега бефоиз кредит берилмайди Нима шунчалик ечимсиз муаммони бефоиз кредит бериш
Асаломуалекум ш м м илойим узбек халки учун умриз узок булсин юртимиз тинч булсин сиз номер один призидентсиз биз сизга ишонамиз рахмат
Грамматикани билмасангиз ёзиб нима киласиз? Инсонни, шахсларни исми-шарифи катта харфлар билан ёзилади. Президент сузи хам катта харф билан бошланади. Интернет саводсизларга тулиб кетди, бу кандай шармандагарчилик?
Ганев узбекистонни полный томчилаб сугарейдигон килиб юбордию
Хаманг ез ез езавир барибир президент айтгани килмайсан каламушлар халкни дардини сура
Нима керак эмас шароит килиб бери узбек узини УЗИ удалайди
Энди шланга мотор утмай колди 😂
Ассолому алайкум Тугри сувни тежаш керак Козогистонга Россия отказ берди Россия дарёларидан келишиб канал казишни тиклаш чораларини куриш керак СССР вактида канал казиш бошланиб сунг тухтатилган эди
2050 йил эмасбугунги кунда халкни уйла кирилиб битмай шу кунга етиб борса худо пошло Бир гап булар
Капкатта одамлар Бир бало деб валдирайсанлар Мухтара призидент Лейсан бошка гап йукми санларга
Энаг чола туканми фермир.
Дунёни сув босиб ётибдику канча сув керак
Ex podshoxim yozyovonda ochiq poraxorlik kopayib ketdi kambagalni buyumlarini sotishyapdi
Агар Шавкат Мирзияев 30 йил олдин Президент булганларида, Узбекистан, номер Один булар Эди Дунеда.
☝️МАХАЛЛАДА АРИКНИ ТЕКШИРУВЧИ ВАКИЛ БУЛСИН🤔