АШУРО КУНИ АҲЛИГА КЕНГЛИК ҚИЛИШ ҲАДИСИ ҲАҚИДА عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ (رواه البيهقى في شعب الإيمان) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади”. (Байҳақий Шуабул иймонда ривоят қилган) Имом Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳи ал-Дурарул мунтасир китобида бу ҳадисни саҳиҳ собит бўлган деганлар. Байҳақий Шуабул иймонда Абу Саид Худрий, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан заиф санадлар билан ривоят қилган. Булар бир бирига қўшиладиган бўлса, қувватланади. (Кашфул хофаа) Жобир: Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмай қолмади. (Муҳит) “Кенгчилик қилиш” ҳадисини ишончли ровийлар ривоят қилишган. Ҳа, кенгчилик қилиш ҳадиси худди Ҳофиз Суютий айтганларидек саҳиҳ собит бўлган. (Ҳошияту ибн ал-Обидийн 3-жилд, 457 бет) عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ فِي النَّفَقَةِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ. (رَوَاهُ رَزِين) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади”, дедилар. (Розийн ривояти). Суфён айтди: Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик. Суфёндан мурод Суфён Саврийдир. Чунки муҳаддислар истилоҳида Суфён мутлоқ айтилса, Суфён Саврий назарда тутилган бўлади. Имом Байҳақий ҳам Шуабул иймонда Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ҳурайра, Абу Саийд ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилган. Байҳақий ўзи ривоят қилган ҳадисни заиф санаган. Тарғиб китобида Мирк (яъни, Миркалон) раҳматуллоҳи алайҳ Мунзирийдан нақл қилади: Албатта бу ҳадиси шарифни Байҳақий бир нечта туруқлар билан саҳобалар жамоасидан ривоят қилган. Агарчи бу санадлар заиф бўлсада, баъзиси бошқасига қўшилиши билан қувватланади. (иқтибос тугади.) Ироқий айтади: Бу ҳадиснинг бир қанча туруқлари бор. Унинг баъзиларига саҳиҳ деб қарор берилган. Баъзиларига эса Муслимнинг шартига кўра саҳиҳ дейилган. Аммо Ашуро кунида сурма қўйиш ҳадиси эса асли йўқ ҳадисдир. Шунингдек рўза тутиш ва кенгчилик яратишдан бошқа амалларнинг ҳам асли йўқдир. (Мирқотул Мафотиҳ. 4-жилд, 1349 бет. Алий Қорий) Суфён ибн Уяйна: Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик. Аммо кенгчилик яратишдан бошқа ишларни яъни, Ашуро куни ёки кечаси байрам қилиш, сурма қўйиш, бўяниш каби ишларни жумҳур фуқаҳолар - ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалийлар бидъат деганлар. Бу ишларнинг бирортаси мустаҳаб эмасдир. Бу ҳақида келтирилган ривоятлар бидъатчиларнинг тўқиб чиқарган бидъатлари бўлиб, улар бу билан ўзларининг бидъатларини қўллаб-қувватлаш учун тўқиганлар. (Мавсуатул фиқҳийя 29 жилд, 221-бет) Имом Байҳақий “Ким ашуро куни исмид сурмасини қўйса, ҳеч қачон кўзи оғримайди” ҳадисини заиф деб ривоят қилган. Лекин бу ҳадисни Ҳоким мункар деган. Ибнул Жавзий бу ҳадисни мавзуот яъни, тўқима ҳадислар ичида келтирган. (Ҳошияту ибн ал-Обидийн) Шунинг учун Ашуро куни бундай ишларни қилиш бидъат ҳисобланади. Аммо юқоридаги келтирилган ҳадисга биноан Ашуро куни оиласига кенгчилик қилса, бозорлик қилиб рўзғорини бут қилиб олса, йилнинг қолган ойлари ҳам барокатда бўлиши умид қилинади
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Аллохни Шери
Alloh azizligiyzni ziyoda qilsin!
ОЛЛОХ Рози булсин Устоз.
Rahmat Olloh rozi bo'lsin sizdan
Аллоҳ рози бўлсин сиздан сахих ва заиф бўлган хадисни билиб олдим ин шаа Аллоҳ
جزاك الله خيرا
Ассаламу алейкум. Аллохни даватчилари ва ахли илимлар
Оллох рози булсин сизлардан
Ollox rozi bulsin sizdan
Рахмат илмизи зиёда килсин
билмаган нарсаларимизни билиб олищимизга сабабчи булдингиз
👍👍👍
Амийн
Ассаламу алайкум ва рохматуллох биродар саломатмисиз . Аллох панохида асрасин.
Olloh roziy bulsinsizdan
Jazakollohuxayron
خدایا
🌙به حرمت این شبهای محرم
عزیزانم و دوستانم را دربهترین
🌙و زیباترین و پرآرامش ترین
مسیر زندگیشان قرارده
🌙مسیری که
خوشبختی و آرامش
🌙و خوشحالی قلبی را
درلحظه لحظه
🌙زندگیشان بچشند...
ای مشگل گشای تمام بندها
سپاس ک بندگانت
راحامی هستی و
مسیرزندگیشان را
هموارمیکنی
الهی دراین شبها
صندوقچه سرنوشت شان
راپرازسلامتی وبرکت کن
شبتون بخیر درپناه خدا باشید
Переводини ёзинглар кўпчилик билсин
@@user-mw2td6xs9j ха копировать килган бўлса керакда. Бўлмаса езиб кўяр эди
Ассалому Алайкум устоз сиз билан кандай богланса булади?
АШУРО КУНИ АҲЛИГА КЕНГЛИК ҚИЛИШ ҲАДИСИ ҲАҚИДА
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ (رواه البيهقى في شعب الإيمان)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади”. (Байҳақий Шуабул иймонда ривоят қилган)
Имом Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳи ал-Дурарул мунтасир китобида бу ҳадисни саҳиҳ собит бўлган деганлар. Байҳақий Шуабул иймонда Абу Саид Худрий, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан заиф санадлар билан ривоят қилган. Булар бир бирига қўшиладиган бўлса, қувватланади. (Кашфул хофаа)
Жобир: Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмай қолмади. (Муҳит)
“Кенгчилик қилиш” ҳадисини ишончли ровийлар ривоят қилишган. Ҳа, кенгчилик қилиш ҳадиси худди Ҳофиз Суютий айтганларидек саҳиҳ собит бўлган. (Ҳошияту ибн ал-Обидийн 3-жилд, 457 бет)
عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ فِي النَّفَقَةِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ. (رَوَاهُ رَزِين)
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади”, дедилар. (Розийн ривояти).
Суфён айтди: Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик. Суфёндан мурод Суфён Саврийдир. Чунки муҳаддислар истилоҳида Суфён мутлоқ айтилса, Суфён Саврий назарда тутилган бўлади. Имом Байҳақий ҳам Шуабул иймонда Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ҳурайра, Абу Саийд ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилган. Байҳақий ўзи ривоят қилган ҳадисни заиф санаган. Тарғиб китобида Мирк (яъни, Миркалон) раҳматуллоҳи алайҳ Мунзирийдан нақл қилади: Албатта бу ҳадиси шарифни Байҳақий бир нечта туруқлар билан саҳобалар жамоасидан ривоят қилган. Агарчи бу санадлар заиф бўлсада, баъзиси бошқасига қўшилиши билан қувватланади. (иқтибос тугади.)
Ироқий айтади: Бу ҳадиснинг бир қанча туруқлари бор. Унинг баъзиларига саҳиҳ деб қарор берилган. Баъзиларига эса Муслимнинг шартига кўра саҳиҳ дейилган. Аммо Ашуро кунида сурма қўйиш ҳадиси эса асли йўқ ҳадисдир. Шунингдек рўза тутиш ва кенгчилик яратишдан бошқа амалларнинг ҳам асли йўқдир. (Мирқотул Мафотиҳ. 4-жилд, 1349 бет. Алий Қорий)
Суфён ибн Уяйна: Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик.
Аммо кенгчилик яратишдан бошқа ишларни яъни, Ашуро куни ёки кечаси байрам қилиш, сурма қўйиш, бўяниш каби ишларни жумҳур фуқаҳолар - ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалийлар бидъат деганлар. Бу ишларнинг бирортаси мустаҳаб эмасдир. Бу ҳақида келтирилган ривоятлар бидъатчиларнинг тўқиб чиқарган бидъатлари бўлиб, улар бу билан ўзларининг бидъатларини қўллаб-қувватлаш учун тўқиганлар. (Мавсуатул фиқҳийя 29 жилд, 221-бет)
Имом Байҳақий “Ким ашуро куни исмид сурмасини қўйса, ҳеч қачон кўзи оғримайди” ҳадисини заиф деб ривоят қилган. Лекин бу ҳадисни Ҳоким мункар деган. Ибнул Жавзий бу ҳадисни мавзуот яъни, тўқима ҳадислар ичида келтирган. (Ҳошияту ибн ал-Обидийн)
Шунинг учун Ашуро куни бундай ишларни қилиш бидъат ҳисобланади. Аммо юқоридаги келтирилган ҳадисга биноан Ашуро куни оиласига кенгчилик қилса, бозорлик қилиб рўзғорини бут қилиб олса, йилнинг қолган ойлари ҳам барокатда бўлиши умид қилинади
Мавсуатул фиқхия китобини каердан топсам булади сизда борми
@@ОламАжойиботлари musnad kitobi bor
@@vortexxx_pubg сиздами? каерликсиз?
@@ОламАжойиботлари elektronnisi bor
@@ОламАжойиботлари arab tilida
Assalom alekm birodarlar ashuro kuni qachon kim biladi
Ассалому алейкум. Ахлига кенгчилик дегенди жакшы тушунбодум?
Ассалому алейкум Фазлидин...сиз халифалик давлати булишлигига каршимисиз...билиб карши фикир билдирдизми ...
Assalomu alaykum varahmatullohi vabarakatuhu qori aka sizga savol bor agar iloji bolsa +79011823408 wu tlegram imo nomerim Olloh rozi bolsin ...
.02
👍👍👍
👍👍👍👍👍